Мексика миллий жамоаси ҳужумчиси Раул Хименес фаолиятини яна «Вулверҳэмптон» сафида давом эттиради.
Клуб матбуот хизмати хабарига кўра, 35 ёшли футболчи билан икки йиллик шартнома имзоланган. Битимда яна бир йилга узайтириш банди ҳам мавжуд.
Эслатиб ўтамиз, Хименес аввал ҳам 2018–2023 йиллар оралиғида «бўрилар» шарафини ҳимоя қилган.
У ушбу давр мобайнида жамоа сафида 166 та баҳсда майдонга тушиб, 57 та гол уришга муваффақ бўлган.
Қайд этилишича, тажрибали ҳужумчи клубнинг янги мавсум олдидан амалга оширган муҳим трансферларидан бири бўлди.
Маълумот учун, «Вулверҳэмптон» ўтган мавсум Англия Премер-лигасида 20 очко жамғариб, мусобақани охирги ўринда якунлади ва кейинги мавсумни Чемпионшипда ўтказади.