Live
11
Ўзбек

Расман: «Челси» Палмер билан шартномани 2034 йилгача узайтирди

Футбол
10 октябр, 06:25
    1
Лондон клуби 24 ёшли яримҳимоячи билан янги келишув имзоланганини эълон қилди.
Расман: «Челси» Палмер билан шартномани 2034 йилгача узайтирди
Foto: Getty Images

«Челси» клуби яримҳимоячи Коул Палмер билан шартномани 2034 йилга қадар узайтирди. Бу ҳақда Лондон жамоаси расмий сайти хабар берди. Футболчининг аввалги шартномаси 2033 йил ёзига қадар мўлжалланган эди.

Палмер «Манчестер Сити» тарбияланувчиси ҳисобланади. У 2023 йил сентябрида манчестерликлар сафидан «Челси»га ўтган. Шундан буён 24 ёшли футболчи барча мусобақаларда 138 та баҳсда майдонга тушиб, 58 та гол урган ва 34 та голли узатмани амалга оширган.

Тransferamrkt портали маълумотларига кўра, инглиз футболчисининг трансфер қиймати 110 миллион еврога баҳоланмоқда.

Палмер ушбу мавсумда барча мусобақаларда еттита баҳсда иштирок этиб, тўртта гол ва иккита голли узатмага муаллифлик қилган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Челси Челси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

1 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар