Live
2
Ўзбек

Рамос «Севиля» бошқарувида муҳим ролни олишни истамоқда

Футбол
6 май, 01:12
Афсонавий ҳимоячи клубни сотиб олиш жараёнида асосий қарорлар марказида бўлишни кўзламоқда.
Икром Рузимуродов
Икром Рузимуродов Редактор
Рамос «Севиля» бошқарувида муҳим ролни олишни истамоқда
Foto: goal.com

«Севиля»нинг собиқ спорт директори Мончи Серхио Рамос клуб бошқарувида муҳим лавозим эгаллаш ниятида эканини маълум қилди.

У подкастлардан бирида сўз олиб, Рамос оддий рамзий рол билан чекланмоқчи эмаслигини таъкидлади.

«Агар Серхио Рамосдан, унинг ҳамкорларидан ёки «Севиля» акциядорларидан сўрасангиз, ҳозир нима бўлиши аниқ эмас. Аммо биламанки, у президент бўладими-йўқми, барибир клуб келажаги бўйича қарорлар марказида бўлишни истайди», — деди Мончи.

Қайд этилишича, 39 ёшли футболчи Five Eleven Capital инвестиция гуруҳи билан биргаликда клубни сотиб олиш бўйича консорциумга бошчилик қилмоқда. Рамос «Севиля»даги беқарор вазиятни ўзгартириш ва янги даврни бошлаш ниятида.

«Ўйлайманки, бир неча ой, балки ҳафталар ичида янгиликлар бўлади. Ҳаммаси яхши кетмоқда», — деган Рамос журналистларга.

Мончи эса «Севиля»га қайтиши ҳақидаги миш-мишларга изоҳ бериб, ҳозирча бундай таклиф бўлмаганини айтди.

«Бугунги кунда «Севиля»га қайтиш бўйича ҳеч қандай таклиф йўқ. Агар таклиф тушса, албатта кўриб чиқаман, аммо ҳозирча ўз жойимдан мамнунман», — деди у.

Маълумот учун, «Севиля» Ла Лига турнир жадвалида 37 очко билан 17-ўринда бормоқда ва жамоа қуйи лигага тушиб кетиш зонасига яқин турибди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Севилья Севилья
Бугунги янгиликлар