Бугун
215
Ўзбек

«ПСЖ» Луис Энрике билан шартномани 2030 йилгача узайтирди

Футбол
5 сентябр, 02:15
    1
Шунингдек, яна 5 футболчи билан битим узайтирилгани маълум қилинди.
«ПСЖ» Луис Энрике билан шартномани 2030 йилгача узайтирди
Фото: Paris Saint-Germain FC

«ПСЖ» жамоа бош мураббийи Луис Энрике билан шартномани узайтирганини эълон қилди. Янги келишув 2030 йилгача амал қилади.

Шунингдек, Лукас Бералдо, Сенни Маюлу, Жоау Невеш ва Вилян Пачо билан шартномалар 2031 йилгача узайтирилди. Фабиан Руис эса клуб билан 2028 йилгача янги битим имзолади.

Қайд этиш лозим, Энрике бошчилигида парижликлар Чемпионлар Лигасида кетма-кет икки марта ғолиб чиқди. Бунга қадар клуб ушбу турнирда ҳеч қачон чемпион бўлмаганди.

Маълумот ўрнида, испаниялик мутахассис жамоани 2023 йил 5 июлдан буён бошқариб келмоқда. Унинг қўл остида клуб Франция чемпионатида кетма-кет уч марта ғолиб бўлди.

Аввалроқ «ПСЖ» 2007 йилда қайд этган энг ёмон стартини такрорлагани маълум қилинганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Paris Saint Germain Paris Saint Germain
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

1 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар