Ўзбекистон Пролигасида янги мавсум бошланди. Дастлабки тур доирасида ўтказилган «Шўртан» — «Олимпик МобиУз» қарама-қаршилиги ҳам якунига етди.
Ғузорда бўлиб ўтган баҳсда майдон эгалари кичик 1:0 ҳисобида рақибидан устун келди. Ягона голга 36-дақиқада Муҳаммадали Абдураҳмонов муаллифлик қилди.
Аввалроқ «Металлург» «Яйпан»ни, «Орол» эса «Республика ФА»ни бир хил 2:1 ҳисобида мағлуб этгани маълум қилинганди.
Пролига. 1-тур, 5 апрел
Шўртан — Олимпик МобиУз 1:0
Ғузор, «Марказий» стадиони.
Гол: Абдураҳмонов 36.