Пролига 7-тур ўйинлари доирасида 3 та баҳс якунига етди. Пешқадам «Металлург» Нукусда «ҚМУ Жайҳун»га ютқазиб қўйди. Бекобод клуби сафида Азим Аҳмедов пеналтида фойдалана олмади.
«Шўртан» Ғузорда «Пахтакор ФЖ» клубини икки гол фарқи билан мағлуб этди. «Лочин» эса меҳмонда «Республика ФА» билан нурсиз дуранг қайд этди.
Пролига. 7-тур
ҚМУ Жайҳун – Металлург 2:0
Голлар: Абдусалом Нуриддинов 34, Шуҳрат Дарябаев 57
Шўртан – Пахтакор ФЖ 2:0
Голлар: Беҳруз Саидмуродов 25 автогол, Бекзод Сувонов 46
Республика ФА – Лочин 0:0