Осиё Кубоги U-20 саралаши доирасида 2-тут баҳслари бўлиб ўтди.
Тошкент мезбонлик қилаётган В гуруҳида мезбонлар Ҳиндистон (3) дарвозасига жавобсиз 4 та тўп киритиб, 6 очко билан яккапешқадамга айланди.
Гуруҳнинг иккинчи ўйинида Сурия (3) Бангладешни (0) йирик ҳисобда мағлубиятга учратди.
6 сентябр кунги сўнгги турда Жамолиддин Раҳматуллаев бошқарувидаги Ўзбекистон ёшлар жамоаси Сурияга қарши майдонга тушади.
Осиё кубоги U-20 саралаши
В гуруҳи. 2-тур
Ҳиндистон — Ўзбекистон 0:4
Голлар: Улуғбек Маратов (29), Қувончбек Абраев (35), Шораҳим Шораҳмедов (66), Нурбек Сарсенбаев (90).
Ўзбекистон U-20 — Неъматуллоҳ Рустамжонов, Шораҳим Шораҳмедов, Азизбек Тўлқинбеков (С)(Беҳруз Абдусатторов, 80), Диёр Эрманов, Қувончбек Абраев (Ҳусан Кўпайсинов, 66), Абдулфайз Бобомуродов, Улуғбек Маратов (Асилбек Абдурасулов, 46), Озодбек Нажмиддинов, Қувонишбек Сайдалиев (Тоҳир Ашурбоев, 66), Муҳаммадали Дилшодбеков, Асилбек Алиев (Нурбек Сарсенбаев, 46).
Бангладеш — Сурия 0:3
Голлар: Алан (44), Прахителоус (45+1), Ас Сарраж (90).
Осиё Кубоги U-20 саралаши. Ўзбекистон Ҳиндистонни тор-мор этди
Футбол
3 сентябр, 11:58
5+
Мезбонлар гуруҳда яккапешқадамга айланди.
Foto: UFA
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади