Саудия Арабистонида ўтаётган ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатида D гуруҳидан кейинги босқичга чиққанлар маълум бўлди.
Ушбу гуруҳдан жой олган КХРД мусобақада иштирок этмаслигини маълум қилгач, 3 жамоа — Ўзбекистон, Австралия ва Ҳиндистон қолганди. 1-турда «кенгурулар» ҳиндларга жавобсиз 4 та гол урганди, бугун эса амалдаги чемпион 3 бор аутсайдер дарвозасини ишғол қилди.
Шу тариқа гуруҳдан Австралия ва Ўзбекистоннинг плей-оффга чиқиши маълум бўлди. Шу билан бирга бу жамоалар Қатарда ўтадиган кичик мундиалга ҳам йўлланма олишди. 13 май куни бўлиб ўтадиган 3-турдаги баҳсда икки жамоа ўзаро тўқнаш келиб, гуруҳ ғолибини аниқлашади. Ўзбекистон 1-ўрин билан кейинги босқичга чиқиши учун яшил қитъа вакилларини мағлуб этиши керак.
Осиё кубоги U-17
D гуруҳи. 2-тур
Ҳиндистон — Ўзбекистон 0:3
10 май, «King Abdulla Sports City Hall Stadium»
Голлар: Лазиз Абдураимов (32, пеналти), Сингҳ (60, автогол), Аҳрор Равшанбеков (78).
Ўзбекистон U-17 — Олим Шомуродов, Муҳаммадодил Орифхонов (Аҳрор Равшанбеков, 60), Миржамол Анваров, Мвҳаммад Ҳакимов, Абубакр Раҳимов, Ислом Равшанов, Адис Абдунабиев, Муҳаммаджон Маматов (Миркомил Муродов, 60), Суҳроб Садиржанов (Жаҳонгирмирзо Ўктамбоев, 90), Лазиз Абдураимов (Рустам Алиев, 74), Амирхон Эркинов (Фаррух Ҳайитмуродов, 74).
Осиё кубоги U-17. Ўзбекистон биргина ғалаба билан плей-офф ва ЖЧ йўлланмасини қўлга киритди
Футбол
10 май, 15:00
Ҳиндистон устидан ғалаба гуруҳдан чиқиш ва мундиалда қатнашиш ҳуқуқини берди.
Foto: UFA
10.05.2026
FT
AFC U17 Asian Cup
India U17
0
:
3
Ўзбекистон (17 ёшгача)