Япониянинг Аичи-Нагоя шаҳрида Осиё ўйинлари давом этмоқда.
Спорт гимнастикаси бўйича Ўзбекистон жамоаси аъзоси Расулжон Абдураҳимов делегацияга навбатдаги бронза медалини тақдим қилди.
Қўшпоядаги машқда чиқиш қилган Абдураҳимов 14.433 балл билан учинчи ўринни эгаллади.
Шу тариқа Ўзбекистон делегациясининг медаллари 30 тага етди — 6 та олтин, 15 та кумуш, 9 та бронза.
Осиё ўйинлари, гимнастика. Расулжон Абдураҳимов бронза медалига сазовор бўлди
Бошқалар
25 сентябр, 05:50
Қўшпоядаги машқда чиқиш қилган Ўзбекистон вакили 14,433 балл тўплади.
Foto: Olympic uz