Бугун
22
Ўзбек

Осиё ўйинлар. Ситора Турдибекова бронза медалига эга чиқди

Бокс
30 сентябр, 00:15
    8
Ўзбекистонлик боксчи яримфинал баҳсида Лин Ю Тингга 0:5 ҳисобида имкониятни бой берди.
Осиё ўйинлар. Ситора Турдибекова бронза медалига эга чиқди
Foto: Olypmicuz

Бокс бўйича Ўзбекистон миллий жамоаси аъзоси Ситора Турдибекова Осиё ўйинларининг бронза медалига сазовор бўлди.

-60 кг вазн тоифасида иштирок этаётган Турдибекова яримфинал босқичида хитой-тайпейилик Лин Ю Тингга қарши рингга кўтарилди. Ушбу вазнда амалдаги Олимпиада чемпиони ҳисобланган рақибига қарши боксчимиз бор имкониятини ишга солди.

Бироқ тажрибали Лин Ю Тинг баҳс давомида устунликни ўз томонида сақлаб, ҳакамларнинг якдил қарори билан 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Шу тариқа Ситора Турдибекова финал йўлланмасидан маҳрум бўлди ва мусобақани бронза медали билан якунлади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Феруза Казакова ҳам бронза медалига эга чиққанди.

Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

8 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар