Бугун
20
Ўзбек

Қосимжонов ва Тоҳиржонова FIDE'да муҳим лавозимларга сайланди

Бошқалар
30 сентябр, 14:44
Ўзбекистон шахмат жамоаси устози нуфузли ташкилотнинг фахрий президентига айланди.
Қосимжонов ва Тоҳиржонова FIDE'да муҳим лавозимларга сайланди
Foto: UzChess Federation

2004 йилги FIDE жаҳон чемпиони, гроссмейстер ва таниқли мураббий Рустам Қосимжонов ташкилотнинг фахрий вице-президенти бўлди, деб хабар беради UzChess.

Фахрий вице-президент лавозими FIDE тизимига янги киритилган бўлиб, Қосимжонов ушбу мақомга эга бўлган тўрт мутахассис қаторидан жой олди.

Ҳулкар Тоҳиржонова эса FIDE'нинг Марказий Осиёни қамраб олувчи 3.4-зонаси президенти этиб сайланди. Ушбу зонага Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Афғонистон киради. Тоҳиржонова, шунингдек, FIDE арбитри ва WFM унвонига эга.

Бугунги янгиликлар