Live
8
Ўзбек

Олмо 4 ҳафтага сафдан чиқди

Футбол
21 октябр, 13:38
«Барселона» яримҳимоячиси ЕЧЛ доирасидаги «ПСЖ»га қарши ўйинда жароҳат олган эди.
Олмо 4 ҳафтага сафдан чиқди
Фото: Gettyimages

«Барселона» яримҳимоячиси Олмо чемпионлар лигасида «ПСЖ»га қарши ўйинда олган жароҳати туфайли бир ойга яқин вақт мобайнида жамоасига ёрдам бера олмайди.

Чемпионлар лигаси умумий босқич 3-туридан ўрин олган «ПСЖ»га қарши беллашувда (2:4) жароҳат олган «Барселона» яримҳимоячиси Дани Олмонинг тиббий кўрик натижалари маълум бўлди. Бу ҳақда кўк-анорранглиларнинг матбуот хизмати ўзининг Х ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифаси орқали хабар берди.

28 ёшли Олмо учрашувнинг 27-дақиқасида захирага олинди ва унинг ўрнига Фермин Лопес майдонга тушди.

«Ўтказилган тиббий текширувлар Дани Олмонинг «ПСЖ» билан ўйин пайтида рақиб билан тўқнашуви натижасида чап яқинлаштирувчи мушакдан жароҳат олганини тасдиқлади. Футболчи тахминан бир ойга яқин вақтни ўтказиб юбориши талаб этилади», - дейилади хабарда.

Ушбу мавсумда Олмо «Барселона» сафида 12 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.

Маълумот учун, «Барселона» Ла Лигада пешқадамлик қилмоқда - жамоа 9 ўйинда 27 очко жамғарган. «Реал» 21 очко билан учинчи ўринни эгаллаб турибди. «Кўк-анорранглилар» 25 октябр куни айнан мадридликларга қарши майдонга тушади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Барселона Барселона
Бугунги янгиликлар