«Атлетико» бош мураббийи Диего Симеоне Чемпионлар лигаси чоракфинали доирасида «Барселона»га қарши баҳс учун қайдномани эълон қилди.
Бу рўйхатдан дарвозабон Ян Облак жой олгани йўқ. Словениялик кипер жароҳат олган.
«Матрасчилар» дарвозаброни мушакларидаги муаммолар туфайли аввалги 4 та ўйинда ҳам иштирок этмаганди. «Барселона»га қарши баҳсда жамоа дарвозасини Хуан Муссо эгаллаши кутилмоқда.
Маълумот учун, «Барселона» ва «Атлетико» ўртасидаги беллашув 8 апрел куни Тошкент вақти билан соат 23:59 да старт олади. Жавоб ўйини эса 14 апрел санасига белгиланган.