Бугун
215
Ўзбек

Неймар ЖЧга боради — Бразилиянинг якуний таркиби эълон қилинди

Футбол
18 май, 17:20
«Пентакампеонлар» бошқарувига келганидан бери Неймарни жалб этмаган Анчелотти мундиал олдидан қарорини ўзгартирди.
Неймар ЖЧга боради — Бразилиянинг якуний таркиби эълон қилинди
Foto: Getty Images

Бразилия миллий жамоасининг 2026 йилги Жаҳон чемпионати учун таркиби эълон қилинди.

«Пентакампеонлар» бошқарувига келганидан бери Неймарни жалб этмаган бош мураббий Карло Анчелотти мундиал олдидан қарорини ўзгартирди ва 34 ёшли юлдузни якуний қайдномага киритди. Тиаго Силва, Жоао Педро, Антони каби ўйинчилар эса таркибдан тушиб қолишди.

Дарвозабонлар: Алиссон («Ливерпул»), Эдерсон («Фенербаҳче»), Уэвертон («Гремио»);

Ҳимоячилар: Алекс Сандро («Фламенго»), Бремер («Ювентус»), Данило («Фламенго»), Дуглас Сантос («Зенит»), Габриэл Магаляэс («Арсенал»), Рожер Ибанес («Ал Аҳли»), Лео Перейра («Фламенго»), Маркинос («ПСЖ»), Уэсли Франса («Рома»);

Яримҳимоячилар: Бруно Гимараэс («Нюкасл»), Каземиро («Манчестер Юнайтед»), Данило дос Сантос («Ботафого»), Фабинио («Ал Иттиҳод»), Лукас Пакета («Фламенго»);

Ҳужумчилар: Эндрик («Лион» / «Реал»), Габриэл Мартинелли («Арсенал»), Игор Тиаго («Брентфорд»), Луис Энрике («Зенит»), Матеус Куня («Манчестер Юнайтед»), Неймар («Сантос»), Рафиня Диас («Барселона»), Райан Роша («Борнмут»), Винисиус Жуниор («Реал»).

Маълумот учун, Бразилия мундиалда Марокаш, Шотландия ва Ҳаити билан бир гуруҳдан ўрин олган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Бразилия Бразилия
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар