Live
1
Ўзбек

«Навбаҳор» жамоани 9 футболчи тарк этганини маълум қилди

Футбол
3 январ, 11:40
Наманган клуби ўтган мавсумдаги легионерлардан фақат бир нафарини олиб қолди.
«Навбаҳор» жамоани 9 футболчи тарк этганини маълум қилди
Foto: FC Navbahor

«Навбаҳор» клуби жамоадан кетган ўйинчилар рўйхатини эълон қилди.

«Айни пайтда юртимизда мавсумлар оралиғидаги танаффус пайти. Шу боис, жамоалар таркибида ўзгаришлар бўлиши табиий. Албатта, «Навбаҳор» ҳам бундан мустасно эмас.

Якунланган мавсумда «лочинлар» шарафини ҳимоя қилган Умиджон Эргашев, Игор Габриэл, Аугусто Педро, Риан Исламов, Гиллерме Гудеш, Жулио Cезар, Жамшид Болтабоев, Азимжон Аҳмедов ва Мирзоҳид Ғофуровлар жамоамизни тарк этишди. Биз ушбу ўйинчиларга «Навбаҳор»даги фаолиятлари учун миннатдорчилик билдириб, кейинги фаолиятларида омад ёр бўлишини тилаймиз», — деб ёзади Наманган клуби матбуот хизмати.

Эътиборлиси, «лочинлар» ўтган мавсумда ўйнаган легионерлардан фақат нигериялик яримҳимоячи Бенжамин Тейдини сақлаб қолишди.

Бугунги янгиликлар