Ўзбекистонда ёзги трансферлар ойнаси ёпилишига саноқли соатлар қолмоқда.
«Насаф» Аденис Шала трансферини эълон қилди. Албаниялик 26 ёшли футболчи 2-даврадан бошлаб «аждарлар» шарафини ҳимоя қилади.
Қаршиликлар албаниялик ҳужумкор яримҳимоячи Адэнис Шала билан бир ярим йиллик шартнома имзолади.
Шала фаолияти давомида Хорватия, Туркия, Косово ва Шимолий Македония клубларида тўп сурган. Унинг сўнгги жамоаси Шимолий Македониянинг кучли жамоаларидан бири — «Шкендия» бўлган.
