«Манчестер Юнайтед» чап қанот ҳимоясини кучайтириш учун «Нюкасл» футболчиси Люис Ҳоллни асосий номзод сифатида кўрмоқда. Бироқ «қизил иблислар» 21 ёшли футболчини қўлга киритиш учун тарихдаги энг қиммат чап қанот ҳимоячисига айлантирадиган таклиф билан чиқиши керак бўлиши мумкин. Бу ҳақда ТEАМtalk хабар берди.
Манбага кўра, «Манчестер Юнайтед» Ҳолл трансфери амалга ошмаган тақдирда беш нафар футболчини муқобил вариант сифатида кўриб чиқмоқда. Улар:
Хорхе Салинас («Расинг» Сантандер);
Алекс Балде («Барселона»);
Давид Раум («Лейпциг»);
Энтони Робинсон («Фулҳэм»);
Адриен Трюффер («Борнмут»).
Қайд этилишича, «Манчестер Юнайтед» «Нюкасл»нинг Ҳоллни сотмаслик борасидаги қатъий позициясини синаб кўришга тайёр. Шунга қарамай, манкунианликлар 21 ёшли ҳимоячи учун 70 миллион фунт (82 миллион евро) атрофидаги суммани таклиф қилиши эҳтимоли паст.
Эслатиб ўтамиз, «Манчестер Юнайтед» янги мавсумнинг илк турида «Ҳалл Сити»га 0:2 ҳисобида мағлуб бўлди. Манкунианликлар навбатдаги турда 30 август куни «Ипсвич»га қарши баҳс олиб боради.