Бугун
41
Ўзбек

«МЮ» «Борнмут»нинг икки марказий яримҳимоячисини «нишонга олди»

Футбол
26 июл, 07:54
Манчестерликлар АПЛ ҳавоси билан таниш футболчиларни ўз сафига қўшиб олмоқчи.
«МЮ» «Борнмут»нинг икки марказий яримҳимоячисини «нишонга олди»
Фото: Getty Images

Бу ҳақда Daily Mail хабар берди.

АҚШ миллий жамоаси яримҳимоячиси Тайлер Адамс «Манчестер Юнайтед» ёзги трансфер ойнаси даврида таянч яримҳимоя зонаси учун кўриб чиқаётган номзодлар қаторидан ўрин эгаллаган.

Манбанинг хабарига кўра, америкалик футболчи «МЮ»нинг қизиқишлар доирасида бўлган яримҳимоячи Алекс Скоттга муқобил вариант бўлиши мумкин, аммо «Борнмут» у бўйича таклифларни кўриб чиқишдан бош тортмоқда.

Ҳар икки футболчининг «Борнмут» билан яна икки йиллик шартномаси бор. Скоттдан фарқли ўлароқ, Адамс трансфери нисбатан арзонроқ нархда — тахминан 40 млн евро эвазига трансфер қилиниши мумкин. Каземиро жамоани тарк этгач ва Мануэл Угартенинг жароҳати туфайли «Юнайтед» таянч зонани кучайтириш ҳақида бош қотирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, «МЮ» «Челси»дан Андрей Сантос ва «Астон Вилла»дан Юри Тилеманс трансферини расмийлаштириб улгурди.

Янги муҳокама

Telegram’да биринчи бўлиб фикр билдиринг

Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар