Шу йилнинг 24 апрел санасида ЎзПФЛ қошидаги Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда Лига матбуот хизмати хабар берди.
Унда ушбу санагача бўлган вақт оралиғида Ўзбекистон Суперлигаси, U-21 чемпионати, Пролига ҳамда Биринчи лига учрашувларида иштирокчилар томонидан йўл қўйилган қоидабузарликлар юзасидан қарор чиқарилди.
Суперлига.
Насаф — Бухоро
Суперлига 7-тури доирасидаги «Насаф» – «Бухоро» учрашуви ҳакамидан билдирги келиб тушган. Унга кўра, учрашувнинг 78-дақиқасида «Насаф» клуби футболчиси Умарбек Эшмуродов ҳакамни номақбул сўзлар билан ҳақорат қилгани учун қизил карточка кўрсатилгани аниқланди.
Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 62-моддасига асосан «Насаф» клуби футболчиси Умарбек Эшмуродовга нисбатан 2 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) ҳамда жарима интизомий чоралари қўлланилсин.
Суперлиганинг 7-тури доирасидаги «Насаф» – «Бухоро» учрашуви ҳакамидан билдирги келиб тушган. Унга кўра, учрашувнинг 90+7-дақиқасида «Насаф» клуби футболчиси Ғолиб Ғайбуллаев ўйин вақтини сунъий равишда чўзганлиги учун унга сариқ карточка кўрсатилгани аниқланди.
Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 64-моддасига асосан «Насаф» клуби футболчиси Ғолиб Ғайбуллаевга нисбатан 2.000.000 (икки миллион) сўм миқдорида жарима интизомий жазо чораси қўллансин.
Сурхон — Қизилқум
Суперлига 8-тури доирасидаги «Сурхон» – «Қизилқум» учрашуви ҳакамидан билдирги келиб тушган. Унга кўра, учрашув давомида «Сурхон» клуби футболчилари ва расмий шахсларидан олти нафарига сариқ карточка кўрсатилгани аниқланди. Мазкур ҳолат «Сурхон» клуби вакилларининг жамоавий номаъқул ҳулқ-атвори сифатида қайд этилди.
Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 66-моддасига асосан «Сурхон» клубига нисбатан жарима интизомий чораси қўлланилсин.
Суперлига 8-тури доирасидаги «Сурхон» – «Қизилқум» учрашуви комиссаридан билдирги келиб тушган. Унга кўра, учрашувдан сўнг «Сурхон» стадионининг CIP секторидаги мухлислар меҳмон жамоа захира ўриндиғига қарата турли буюмлар, хусусан, елим идишлар улоқтирилгани, отилган предметлар майдон ва майдон атрофидаги шахсларга теккани аниқланди.
Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 79-моддасига асосан «Сурхон» клубига жарима ҳамда «Сурхон» клубининг келгуси битта уй учрашувида стадионнинг CIP 1, CIP 2 ва CIP 3 секторларига томошабинларнинг киришига тақиқ қўйиш интизомий жазо чоралари қўллансин.
Суперлига 8-тури доирасидаги «Сурхон» – «Қизилқум» учрашуви ҳакамидан билдирги келиб тушган. Унга кўра, учрашувнинг 90+3-дақиқасида «Қизилқум» футбол клуби футболчиси Бобомурод Бозоров ўйин вақтини сунъий равишда чўзганлиги учун унга сариқ карточка кўрсатилгани аниқланди.
Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 64-моддасига асосан «Қизилқум» клуби футболчиси Бобомурод Бозоровга нисбатан жарима интизомий жазо чораси қўллансин.
Бухоро — Пахтакор
Суперлига 9-тури доирасидаги «Бухоро» – «Пахтакор» учрашуви ҳакамидан билдирги келиб тушган. Унга кўра, учрашувнинг 90+5-дақиқасида «Бухоро» клуби футболчиси Шаҳбоз Жўрабеков мухлислар томонидан отилган жисмни қайтариб «Пахтакор» мухлисларига улоқтиргани, ушбу ҳолат мухлисларни норозилигига сабаб бўлгани учун унга қизил карточка кўрсатилгани аниқланди.
Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 62-моддасига асосан «Бухоро» клуби футболчиси Шаҳбоз Жўрабековга нисбатан 2 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) ҳамда жарима интизомий жазо чоралари қўлланилсин.
Суперлига 9-тури доирасидаги «Бухоро» – «Пахтакор» учрашуви комиссаридан билдирги келиб тушган. Унга кўра, учрашувнинг 80-дақиқасидан бошлаб «Бухоро» стадионининг секторлариидаги мухлислар майдонга қарата турли буюмлар, хусусан, елим идишлар улоқтиргани, отилган предметлар майдон ва майдон атрофидаги шахсларга теккани, шунингдек учрашувнинг 90+5-дақиқасига келиб «Бухоро» футболчиси Шаҳбоз Жўрабеков ён чизиқдан тўпни майдонга киритаётган пайтда мухлислар томонидан улоқтирилган жисмлардан бирини олиб, ушбу мухлисларга қарата отгани каби ҳолатлар аниқланди.
Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 68 ва 79-моддаларига асосан «Бухоро» клубига жарима ҳамда «Бухоро» клубининг келгуси битта уй учрашувида стадионнинг А4 ва А5 секторларига томошабинларнинг киришига тақиқ қўйиш интизомий жазо чоралари қўллансин.
Суперлига 9-тури доирасидаги «Бухоро» – «Пахтакор» учрашуви комиссаридан билдирги келиб тушган. Унга кўра, учрашувнинг 90+5-дақиқасига келиб «Бухоро» футболчиси Шаҳбоз Жўрабеков ён чизиқдан тўпни майдонга киритаётган пайтда «Пахтакор» клуби мухлислари томонидан футболчига қарата турли жисмлар улоқтирилгани, шунингдек учрашув якунланганидан сўнг учрашув комиссари огоҳлантиришига қарамасдан, «Пахтакор» клуби футболчилари Суперлига Регламентининг 17.7-бандини бузиб, махсус микст-зонадан ҳаракатланмасдан стадионни тарк этишгани аниқланди.
Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 74 ва 79-моддаларига асосан «Пахтакор» клубига жарима интизомий жазо чораси қўллансин.
Суперлига 9-тури доирасидаги «Бухоро» – «Пахтакор» учрашуви ҳакамидан билдирги келиб тушган. Унга кўра, учрашувнинг 20-дақиқасида «Пахтакор» клуби футболчиси Санжар Қувватов ўйин вақтини сунъий равишда чўзганлиги учун унга сариқ карточка кўрсатилгани аниқланди.
Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 64-моддасига асосан «Пахтакор» клуби футболчиси Санжар Қувватовга нисбатан жарима интизомий жазоси қўллансин.
Динамо — Локомотив
Суперлига 7-тури доирасидаги «Динамо» – «Локомотив» учрашуви комиссаридан билдирги келиб тушган. Унга кўра, учрашувдан сўнг «Динамо» стадионининг VIP секторидаги мухлислар майдонни тарк этаётган ҳакамлар гуруҳига қарата турли буюмлар, хусусан, елим идишлар ва сув баклажкаларини улоқтиргани, ушбу буюмлар ҳакамларга тегкани, ҳудди шундай ҳолат 2026 йилнинг 23 апрел куни Суперлиганинг 9-тури доирасидаги «Динамо» – ОКМК учрашувида ҳам VIP секторидаги мухлислар майдонни тарк этаётган ҳакамлар гуруҳига қарата турли буюмлар, хусусан, елим идишлар ва сув баклажкалари такроран улоқтирилгани аниқланди.
Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 79-моддасига асосан «Динамо» клубига жарима ҳамда «Динамо» клубининг келгуси иккита уй учрашувида стадионнинг CIP 1, CIP 2 ва CIP 3 секторларига томошабинларнинг киришига тақиқ қўйиш интизомий жазо чоралари қўллансин.
Суперлига 7-тури доирасидаги «Динамо» – «Локомотив» учрашуви ҳакамидан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашувнинг 90+4-дақиқасида «Динамо» футбол клуби футболчиси Фирдавс Абдураҳмонов ҳакамнинг қарорига эътирози учун унга сариқ карточка кўрсатилгани аниқланди.
Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 64-моддасига асосан «Динамо» клуби футболчиси Фирдавс Абдураҳмоновга нисбатан жарима интизомий жазо чораси қўллансин.
Суперлига 7-тури доирасидаги «Динамо» – «Локомотив» учрашуви ҳакамидан билдирги келиб тушган. Унга кўра, учрашувнинг 25-дақиқасида «Локомотив» клуби футболчиси Суҳроб Нуруллоев ҳакамнинг қарорига эътирози учун унга сариқ карточка кўрсатилгани аниқланди.
Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 64-моддасига асосан «Локомотив» футбол клуби футболчиси Суҳроб Нуруллоевга нисбатан жарима интизомий жазо чораси қўллансин.
Суперлиганинг 7-тури доирасидаги «Динамо» – «Локомотив» учрашуви ҳакамидан билдирги келиб тушган. Унга кўра, учрашувнинг 76-дақиқасида «Локомотив» клуби футболчиси Билол Туплиев ўйин вақтини сунъий равишда чўзганлиги учун унга сариқ карточка кўрсатилгани аниқланди.
Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 64-моддасига асосан «Локомотив» клуби футболчиси Билол Туплиевга нисбатан жарима интизомий жазоси қўллансин.
Андижон — ОКМК
Суперлига 7-тури доирасидаги «Андижон» – ОКМК учрашуви ҳакамидан билдирги келиб тушган. Унга кўра, учрашувнинг 77-дақиқасида «Андижон» клуби футболчиси Александре Андрокинашвили ҳакамнинг қарорига эътирози учун унга сариқ карточка кўрсатилгани аниқланди.
Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 64-моддасига асосан «Андижон» клуби футболчиси Александре Андрокинашвилига нисбатан жарима интизомий жазо чораси қўллансин.
Суперлига 7-тури доирасидаги «Андижон» – ОКМК учрашуви ҳакамидан билдирги келиб тушган. Унга кўра, учрашувнинг 90+1-дақиқасида ОКМК клуби футболчиси Жавоҳир Илёсов ўйин вақтини сунъий равишда чўзганлиги учун унга сариқ карточка кўрсатилгани аниқланди.
Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 64-моддасига асосан ОКМК клуби футболчиси Жавоҳир Илёсовга нисбатан жарима интизомий жазо чораси қўллансин.
Бунёдкор — Нефтчи
Суперлига 7-тури доирасидаги «Бунёдкор» – «Нефтчи» учрашуви ҳакамидан билдирги келиб тушган. Унга кўра, учрашувнинг 90+3-дақиқасида «Нефтчи» клуби футболчиси Фаррух Сайфиев ҳакамнинг қарорига эътирози учун унга сариқ карточка кўрсатилгани аниқланди.
Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 64-моддасига асосан «Нефтчи» клуби футболчиси Фаррух Сайфиевга нисбатан жарима интизомий жазоси қўллансин.
Локомотив — Навбаҳор
Суперлига 8-тури доирасидаги «Локомотив» – «Навбаҳор лочинлари» учрашуви ҳакамидан билдирги келиб тушган. Унга кўра, учрашувнинг 80-дақиқасида «Навбаҳор лочинлари» клуби футболчиси Ўткир Юсупов ўйин вақтини сунъий равишда чўзганлиги учун унга сариқ карточка кўрсатилгани аниқланди.
Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 64-моддасига асосан «Навбаҳор лочинлари» клуби футболчиси Ўткир Юсуповга нисбатан жарима интизомий жазо чораси қўллансин.
ОКМК — Бухоро
Суперлига 8-тури доирасидаги ОКМК – «Бухоро» учрашуви ҳакамидан билдирги келиб тушган. Унга кўра, учрашувнинг 26-дақиқасида «Бухоро» клуби футболчиси Умиджон Ҳамроев ҳакамнинг қарорига эътирози учун унга сариқ карточка кўрсатилгани аниқланди.
Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 64-моддасига асосан «Бухоро» клуби футболчиси Умиджон Ҳамроевга нисбатан жарима интизомий жазо чораси қўллансин.
Сурхон — Машъал
Суперлига 9-тури доирасидаги «Сурхон» – «Машъал» учрашуви ҳакамидан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашувнинг 88-дақиқасида «Сурхон» клуби футболчиси Камронбек Юсупов ҳакамнинг қарорига эътирози учун унга сариқ карточка кўрсатилгани аниқланди.
Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 64-моддасига асосан «Сурхон» клуби футболчиси Камронбек Юсуповга нисбатан жарима интизомий жазо чораси қўллансин.
Навбаҳор — Сўғдиёна
Суперлига 8-тури доирасидаги «Навбаҳор лочинлари» – «Сўғдиёна» учрашуви ҳакамидан билдирги келиб тушган. Унга кўра, учрашувнинг 85-дақиқасида «Сўғдиёна» клуби футболчиси Жавоҳир Қахрамонов ўйин вақтини сунъий равишда чўзганлиги учун унга сариқ карточка кўрсатилгани аниқланди
Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 64-моддасига асосан «Сўғдиёна» клуби футболчиси Жавоҳир Қахрамоновга нисбатан жарима интизомий жазо чораси қўллансин.
Суперлига 8-тури доирасидаги «Навбаҳор лочинлари» – «Сўғдиёна» учрашуви ҳакамидан билдирги келиб тушган. Унга кўра, учрашувнинг 87-дақиқасида «Сўғдиёна» клуби футболчиси Люпчо Дориев ҳакамнинг қарорига эътирози учун унга сариқ карточка кўрсатилгани аниқланди.
Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 64-моддасига асосан «Сўғдиёна» клуби футболчиси Люпчо Дориевга нисбатан жарима интизомий жазо чораси қўллансин.
Динамо — ОКМК
Суперлига чемпионатининг 8-тури доирасидаги «Динамо» – ОКМК учрашуви ҳакамидан билдирги келиб тушган. Унга кўра, учрашувнинг 80-дақиқасида «Динамо» клуби футболчиси Фирдавс Абдураҳмонов ўйин вақтини сунъий равишда чўзганлиги учун унга сариқ карточка кўрсатилгани аниқланди.
Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 64-моддасига асосан «Динамо» клуби футболчиси Фирдавс Абдураҳмоновга нисбатан жарима интизомий жазо чораси қўллансин.