«Реал» бош мураббийи Жозе Моуринио мавсумни омадсиз бошлаган вингер Винисиус Жуниорни қўллаб-қувватлади.
«Мен ҳис-туйғуларимни яширмайман. Винисиуснинг ҳозирги даврни бошдан кечираётганини кўриш мен учун оғриқли ва қайғули.
У яхши формада бўлишни, ўйинлар тақдирини ҳал қилишни ва жамоа ўйинига таъсир кўрсатишни истайди. Мени ҳайратлантиргани, у ўзининг аввалги даражасига қайтиш учун жуда қаттиқ меҳнат қилаётган ажойиб йигит экан.
Мен «Реал»нинг ҳақиқий мухлисларини ҳурмат қиламан ва улар ҳақида гапираётганим йўқ. Лекин Винисиуснинг ҳозир биз билган буюк футболчига ўхшамаётганини кўриш мен учун ҳам оғир.
Сизларнинг кўпчилигингиз таъсири остида бўлган одамлар эса уни қўллаб-қувватламаяпти. У бунга лойиқ. У «Реал» мухлисларига шунча қувонч бағишлаган аввалги Винисиусга қайтишни жуда хоҳлаяпти», — деди Моуринио.
Қайд этиш лозим, бу мавсумда 26 ёшли бразилиялик футболчи 8 та учрашувда майдонга тушиб, битта гол урди ва учта ассист амалга оширди.
Маълумот ўрнида, мадридликлар Ла Лига навбатдаги тур доирасида ўз майдонида «Вилярреал»ни қабул қилади. Беллашув Тошкент вақти билан тунги соат 00:00 да бошланади.