Бугун
12
Ўзбек

Моуринио «Реал» билан ўйинни «Бенфика» автобусида томоша қилди

Футбол
25 феврал, 17:25
Португалиялик мутахассис «Бернабеу» автотураргоҳидаги автобусда iPad орқали ўйинни кўрган.
Иззатиллаев Аъзамжон
Аъзамжон Иззатиллаев Редактор
Моуринио «Реал» билан ўйинни «Бенфика» автобусида томоша қилди
Foto: Getty Images

«Бенфика» бош мураббийи Жозе Моуринио ЕЧЛ 1/8 финалига ўтиш босқичи доирасидаги «Реал»га (1:2) қарши жавоб ўйинини жамоа автобусидан кузатди.

El Chiringuito TV хабарига кўра, 63 ёшли мутахассис «Сантиаго Бернабеу» стадиони автотураргоҳида турган автобус ичида iPad орқали ўйинни томоша қилган.

Эслатиб ўтамиз, Моуринио Португалияда бўлиб ўтган биринчи беллашувда четлатилганди. Ўша ўйинда Мадрид клуби 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Шу боис у жавоб баҳсида техник ҳудудда жамоани бошқара олмади.

Аввалига португалиялик мураббий ўйинни стадионнинг медиа зонасидан кузатиши кутилганди. Журналистлар уни ўша ерда кутишган, аммо Жозе у ерга келмаган.

Маълумот учун, 2022 йил феврал ойида ҳам Моуринио четлатиш сабабли «Рома» автобусдан туриб «Специя»га қарши ўйинни томоша қилганди. Ўша пайтда у А Серияда дисквалификация жазосини ўтаётган бўлган.

Бугунги янгиликлар