«Монако» раҳбарияти яримҳимоячи Пол Погбага клуб билан шартномани бекор қилиш нияти борлигини маълум қилди. Бу ҳақда Nice-Matin хабар берди.
Монегасклар футболчи билан молиявий келишувга эришишга ҳаракат қилмоқда. Эҳтимол, клуб Погбага 2027 йил ёзига қадар амал қиладиган шартномаси бўйича қолган маошининг барчасини тўлаб беради.
«Монако» 33 ёшли футболчиси билан шартномани 2025 йил охиридаёқ бекор қилишни истаган. Бироқ Погба клуб раҳбариятини унга яна бир имконият беришга кўндирган.
Маълумот учун, Пол 2025 йил ёзидан буён «Монако» футболчиси ҳисобланади. Шу вақт давомида у жамоа сафида атиги 6 та учрашувда майдонга тушди.
Аввалроқ у Англиядаги «Монако» йиғини вақтида навбатдаги жароҳатини олгани ҳақида ҳақида хабарлар тарқалганди.