Янги мавсумга тайёргарликни давом эттираётган Бекободнинг «Металлург» таркибни шакллантириш ишларини ҳам унутмаяпти.
Жумладан, ҳужум чизиғига Наврўзбек Иминжонов таклиф этилди. Наманганнинг «Навбаҳор» клуби таркибидаги ёрқин ўйинлари билан мухлисларга яхши таниш бўлган ҳужумчи янги мавсум «Металлург» сафида тўп тепади.
Ўтган мавсум «Навбаҳор» сафида Суперлиганинг 12 та ва Ўзбекистон Кубогининг 1 та ўйинида майдонга тушиб, ҳисобига 1 та ассист ёздириб қўйди.
«Наврўзбек фаолияти давомида «Одил Аҳмедов академия» («Олимпия»), «Навбаҳор-Фарм» ва «Навбаҳор» жамоалари шарафини ҳимоя қилган», – дейилади хабарда.