Бугун
11
Ўзбек

«Мен CIAда ишламайман». Арбелоа «Реал»даги маълумотларни ОАВга сиздираётган манба ҳақида гапирди

Футбол
9 май, 11:01
Мадрид клуби бош мураббийи жамоа ичидаги маълумотлар журналистларга осонликча етиб бораётганига муносабат билдирди.
Омонжон Тўхтамирзаев
Омонжон Тўхтамирзаев Редактор
«Мен CIAда ишламайман». Арбелоа «Реал»даги маълумотларни ОАВга сиздираётган манба ҳақида гапирди
Foto: Getty Images

Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийи Алваро Арбелоа жамоанинг кийиниш хонасидаги воқеалар ҳақидаги маълумотларнинг журналистларга чиқиб кетаётганига муносабат билдирди.

– «Реал»даги воқеалар ҳақидаги маълумотнинг ошкор бўлишига қандай муносабатдасиз?
– Мен яна бир бор такрорлайман: кийиниш хонасидаги воқеаларнинг сизиб чиқиши менимча «Реал»га, унинг эмблемасига нисбатан хиёнат ҳисобланади.

– Маълумотнинг сизиб чиқиш манбасини топдингизми?
– Йўқ, мен CIAда ёки шунга ўхшаш ташкилотда ишламайман. Ўз ўйинчиларимни ёки бошқа бировни айблай олмайман. «Реал»да кўп одам бор ва мен ҳеч кимни айбламайман. Ӯйинчиларим билан содир бўлаётган воқеалар улар билан ўртамизда қолади, — Арбелоанинг сўзларини AS келтиради.

Аввалроқ ОАВ «қайморқанглилар» яримҳимоячилари Федерико Валверде ва Орелен Тчуамени ўртасидаги тортишув жанжалга айланиб кетгани ва уругвайлик футболчи жамоадошини машғулотдаги жанжал ҳақида матбуотга етказганликда айблаши сабаб бўлгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

*Central Intelligence Agency — Марказий разведка бошқармаси

Бугунги янгиликлар