Live
1
Ўзбек

«Машъал» Отабек Нарзуллаевнинг бош мураббий этиб тайинланганини эълон қилди

Футбол
30 июл, 02:34
Муборак клуби мураббийлар штабини янгилади.
«Машъал» Отабек Нарзуллаевнинг бош мураббий этиб тайинланганини эълон қилди
Фото: FC Mash'al

Муборакнинг «Машъал» жамоаси мураббийлар штабини янгилади. Эндиликда клуб бош мураббийи сифатида тажрибали мутахассис Отабек Нарзуллаев иш олиб боради. Бу ҳақда муборакликлар матбуот хизмати хабар берди.

«Бунгача жамоанинг бош мураббийи вазифасида фаолият юритиб келган Асрор Алиқулов эса клубнинг U-21 жамоасига бош мураббийлик қиладиган бўлди. Мазкур қарор жамоанинг ички тизимидаги иш самарадорлигини ошириш, ёшлар ва асосий таркиб ўртасида узвий боғлиқлик яратиш мақсадида қабул қилинди.

Отабек Нарзуллаев аввал ҳам «Машъал»нинг турли ёш тоифасидаги жамоалари билан самарали иш олиб борган. Мақсад — янги мавсумда клубнинг мақоми ва натижаларини яхшилаш, мухлислар ишончига муносиб жамоа кўринишини таъминлаш.

«Машъал» раҳбарияти, мураббийлар ва футболчилар янги мавсумда мухлислар ишончини оқлашга, юқори мақсадлар сари интилишга бел боғлаган», — дейилади хабарда. Аввалроқ «Машъал» нигериялик футболчи билан шартнома имзолагани маълум қилинганди.

Бугунги янгиликлар