«Машъал» жамоаси ўз сафига яна бир тажрибали легионерни қўшди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Нигериялик яримҳимоячи Умар Амину «газчилар» билан бир йиллик шартнома имзолади.
30 ёшли футболчи Нигерия миллий жамоаси собиқ аъзоси ҳисобланади. У ўз фаолияти давомида Туркиянинг «Самсунспор», «Османлиспор», «Ризеспор», «Бодрум», «Бандирмаспор», «Тузласпор», «Бейкоз Анадолу», шунингдек, Кипрнинг «Миракле Дегирменлик» жамоаларида тўп сурган.
«Туркия Суперлигасида 159 учрашув ўтказган Умар Амину ўзининг бой тажрибаси ва юқори савиядаги ўйинлари билан «Машъал» жамоаси яримҳимоясига куч ва барқарорлик олиб кириши кутилмоқда. Унинг жамоамизга қўшилиши ёш футболчилар учун ҳам катта мактаб бўлиши шубҳасиз. Биз Умар Аминуга янги жамоасида муваффақиятлар, жароҳатларсиз мавсум ва катта зафарлар тилаймиз», - дейилади клуб хабарида.
Аввалроқ «Андижон» нигериялик ҳужумчи трансферини эълон қилганди.