«Манчестер Сити» «Тоттенҳэм»нинг 21 ёшли вингер Савио бўйича юборган 70 миллион евролик таклифини рад этди. Бу ҳақда Globo нашри хабар бермоқда.
Манбага кўра, ҳозирда томонлар ўртасида бразилиялик футболчининг трансфери бўйича музокаралар давом этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Савио 2024 йилнинг ёзидан бери «шаҳарликлар» сафида тўп сурмоқда. Бу давр ичида у барча турнирларда 48 та ўйин ўтказиб, 3 та гол урди ва 13 та голли узатмани амалга оширди.
Бразилиялик вингернинг «Сити» билан тузган амалдаги шартномаси 2029 йилнинг ёзигача мўлжалланган. Унинг Transfermarkt’даги баҳоси 50 миллион еврони ташкил қилади.