Live
3
Ўзбек

Луис — «Байер» бош мураббийлигига асосий даъвогар

Футбол
27 май, 15:01
Томонлар ўртасидаги музокаралар аллақачон бошланган.
Луис — «Байер» бош мураббийлигига асосий даъвогар
Фото: Getty Images

Бразилиялик мутахассис Филипе Луис «Байер» клуби бош мураббийлигига жуда яқин. Бу ҳақда инсайдер Флориан Плеттенберг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида хабар берди.

Манбага кўра, Бундеслига вакили янги бош мураббий қидирмоқда ва 40 ёшли мутахассис ушбу лавозимга асосий номзод сифатида кўриб чиқилмоқда.

«Доришунослар» шорт-листида бир нечта номзодлар бўлишига қарамай, раҳбарият Лиус номзодини маъқулламоқда.

Қайд этилишича, томонлар ўртасидаги музокаралар аллақачон бошланган.

Маълумот учун, Филипе Луиснинг сўнгги иш жойи Бразилиянинг «Фламенго» клуби бўлиб, у ерда 2024 йилдан 2026 йилгача фаолият юритган. Жамоа билан Либертадорес кубоги ғолиблигини қўлга киритган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Байер Байер
Бугунги янгиликлар