Бугун
215
Ўзбек

Лига 1. «Лион» Париж клуби билан баҳсда мағлубиятдан қутулиб қолди, «Лилл» ғалабани қўлдан чиқарди

Футбол
8 март, 17:40
Франция юқори дивизионида 25-тур якунига етди.
Лига 1. «Лион» Париж клуби билан баҳсда мағлубиятдан қутулиб қолди, «Лилл» ғалабани қўлдан чиқарди
Foto: Lyonnais
08.03.2026 FT Лига 1 Франция Лион Лион 1 : 1 ФК Париж ФК Париж

Франция чемпионатида 25-тур баҳслари якунланди.

«Лион» (46, 4-ўрин) ўз майдонида «ФК Париж» (27, 13-ўрин) клуби билан тўқнаш келиб, қўшиб берилган дақиқаларда пеналтидан ҳисобни тенглаштирди.

«Лилл» (41, 6-ўрин) эса «Лорян» (34, 10-ўрин) билан ўйинда ғалабани бой берди.

Шунингдек, «Ренн» (43, 5-ўрин) «Ницца»ни (24, 15-ўрин) тор-мор этди, «Брест» (36, 9-ўрин) «Гавр»дан (26, 14-ўрин) устун келди.

Лига 1. 25-тур. 8 март
Лион — ФК Париж 1:1
Голлар: Толиссо (90+6, пеналти) —Манетзи (63).

Лилл — Лорян 1:1
Голлар: Фернандес-Пардо (65) — Авом (90+3).

Ницца — Ренн 0:4
Голлар: Лепаул (13), Шиманский (20), Бла (74), Мукиеле (90+2).

Брест — Гавр 2:0
Голлар: Дел Кастилло (45+2), Ажорк (71).

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Лион Лион
  • ФК Париж ФК Париж
  • Лилл Лилл
  • Ренн Ренн
  • Лига 1 Франция Лига 1 Франция
Бугунги янгиликлар