Live
7
Ўзбек

Лэмпард Гвардиола ва Артетани ортда қолдириб йил мураббийи бўлди

Футбол
27 май, 02:17
«Ковентри» устози LMА талқинига кўра мавсумнинг энг яхшиси деб топилди.
Лэмпард Гвардиола ва Артетани ортда қолдириб йил мураббийи бўлди
Foto: Getty Images

«Ковентри Сити» бош мураббийи Френк Лэмпард Мураббийлар ассоциацияси — LМА талқинига кўра йилнинг энг яхши мураббийи деб топилди.

47 ёшли мутахассис ўтган мавсум «Ковентри» билан Чемпионшип чемпионлигини қўлга киритди. Жамоа энг яқин таъқибчисидан 11 очко олдинда финиш қилди ва узоқ танаффусдан кейин АПЛга қайтди.

Мазкур муваффақият Лэмпардга ҳамкасблари орасида ғолиб чиқиш имконини берди. У овоз беришда Микел Артета, Пеп Гвардиола, Унаи Эмери, Андони Ираола, Кит Эндрюс, Майкл Скубала ва Энди Вудмандан устун келди.

Қайд этилишича, ушбу мукофот Алекс Фергюсон номи билан аталади. Афсонавий мураббий соғлиғи сабаб маросимда қатнаша олмади.

Мукофотни Лэмпардга Англия миллий жамоаси бош мураббийи Томас Тухел топширди ва Фергюсоннинг табриғини ўқиб эшиттирди.

«Сен ва жамоанг эришган натижалардан фахрланишинг керак. «Ковентри»нинг ўйини сенинг мураббий ва етакчи сифатидаги характерингни яққол кўрсатди. Жамоа ишонч билан ўйнади ва уларни кузатиш мароқли бўлди», — дейилади Фергюсон мактубида.

Эслатиб ўтамиз, «Ковентри» кейинги мавсумда илк бор 2000/01 йилги мавсумдан бери яна Премер-лигада иштирок этади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Ковентри Сити Ковентри Сити
Бугунги янгиликлар