Мадриднинг «Реал» клубига Лондоннинг «Кристал Пэлас» жамоасидан 21 ёшли яримҳимоячи Адам Уортон таклиф қилинди. AS нашри маълум қилишича, футболчининг трансфери тахминан 70 млн евро атрофида баҳоланмоқда.
Шу билан бирга, «Қироллик клуби» ҳозирда бу яримҳимоячига қизиқиш билдирмаяпти. Футболчининг ҳисобида Англия миллий жамоаси сафида 3 та ўйин бор.
Маълумот учун, Адам Уортон «Кристал Пэлас»да 2024 йил ёзидан бери тўп сурмоқда. Ушбу мавсумда у Англия Премер-лигасида 17 та учрашувда майдонга тушган ва 2 та ассист муаллифи бўлган. Унинг клуб билан шартномаси 2029 йил июнигача амал қилади.