«Кристал Пэлас» ҳужумчиси Жан-Филипп Матета қишки трансферлар ойнасида жамоасини ўзгартириши мумкин. Бу ҳақда инсайдер Экрем Конур хабар берди.
Манбага кўра, «бургутлар» франциялик 29 ёшли футболчи қишки трансфер вақтида сотувга қўйишни режалаштирмоқда.
Аввалроқ Матета ва клуб раҳбарияти ўртасида келишмовчилик юзага келганди.
Матетани ўз сафига қўшиб олишга «Манчестер Юнайтед» клуби анчадан бери қизиқиш билдириб келмоқда. Шунингдек, «Милан» ва Саудия Арабистони чемпионатининг бир қатор клублари эътиборини ҳам тортган.
Transfermarkt портали томонидан 30 миллион евро деб баҳоланмоқда. Матетанинг «Кристал Пэлас» билан шартномаси келаси йилнинг ёзида ўз ниҳоясига етади.
Бу мавсумда ҳужумчи жамоаси сафида Англия Премер-лигасида битта учрашувда майдонга тушди.