«Ливерпул» собиқ футболчиси Филиппе Коутинио «Васко да Гама»ни тарк этди. Бу ҳақда Бразилия клуби матбуот хизмати хабар берди.
Бразилиялик машҳур вингер жамоасиз қолди. У ҳозир фаолиятини давом эттириш учун янги вариант изламоқда. Энди Филиппе эркин агент мақомида ва янги таклифларни кутмоқда.
Маълумот ўрнида, Коутинио «Ливерпул» ва «Васко да Гама»дан ташқари «Барселона», «Бавария», «Интер», «Астон Вилла» ҳамда яна бир қатор жамоалар сафида тўп тепган. Айни пайтда бразилиялик футболчи 33 ёшда.
Аввалроқ 2025 йил июл ойида Филиппенинг «Астон Вилла»ни тарк этгани маълум қилинганди.