Live
6
Ўзбек

Коутинио ЦСКАга ўтмайди. У икки вариантдан бирини танлайди

Футбол
25 феврал, 10:55
Бразилиялик 33 ёшли яримҳимоячи фаолиятини якунлаши ҳам мумкин.
Коутинио ЦСКАга ўтмайди. У икки вариантдан бирини танлайди
Foto: Getty Images

«Ливерпул», «Барселона» ва «Бавария» клубларининг собиқ яримҳимоячиси Филиппе Коутинио Москванинг ЦСКА жамоаси таклифини қабул қилмайди.

Бразилиялик 33 ёшли футболчи МЛСга ўтиш ёки фаолиятини якунлаш вариантларини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда ESPN хабар қилди.

Аввалроқ яримҳимоячи «Васко да Гама» мухлисларининг босими сабабли билан клуб билан шартномасини муддатидан олдин бекор қилганди. Айни пайтда Филиппе эркин агент ҳисобланади.

Коутинио клублар миқёсида энг кўп ўйинини «Ливерпул» сафида ўтказган — 201 та. Ушбу беллашувларда у 54 та гол ва 44 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйган. Transfermarkt портали маълумотига кўра, ҳавбекнинг қиймати 3,5 миллион еврога тенг.

Бугунги янгиликлар