Бугун
39
Ўзбек

«Клуб билан муҳокама қилганларимиз ўртамизда қолади» —Тедеско «Болоня»даги истеъфоси ҳақида

Футбол
17 сентябр, 05:30
Италия клуби собиқ устози шаҳардаги илиқ кутиб олиш учун миннатдорлик билдирди.
«Клуб билан муҳокама қилганларимиз ўртамизда қолади» —Тедеско «Болоня»даги истеъфоси ҳақида
Foto: Getty Images

Германия-италиялик мутахассис Доменико Тедеско «Болоня» бош мураббийи лавозимидан истеъфога чиқарилгач, клубдаги қисқа фаолияти ҳақида фикр билдирди.

«Клуб билан муҳокама қилганларимиз ўртамизда қолади. Шаҳарда мени жуда яхши кутиб олишди. Бу илиқлик учун қандайдир жавоб қайтаришни хоҳлагандим. Жуда хафа бўлдим, чунки бу инсонлар бундан-да кўпроғига лойиқ эди, аммо афсуски, стадионга атиги икки марта бордим», — дея Тедеско сўзларини Football Italiа келтирди.

Мутахассис шаҳар ва стадиондаги муҳитни юқори баҳолади ҳамда уни илиқ кутиб олган барчага миннатдорлик билдирди.

Тедеско аввал 2019–2021 йилларда Москванинг «Спартак» клубида ишлаган. «Болоня» А Сериядаги дастлабки тўртта баҳсдан сўнг бир очко жамғарган ва турнир жадвалида 18-ўринни эгаллаб турибди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Болонья Болонья
Бугунги янгиликлар