Афсонавий спортчи Оксана Чусовитина 2026 йилги Осиё ўйинларида ҳам Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Гимнастика федерацияси хабар берди.
«ХХ Ёзги Осиё ўйинларида Ўзбекистон шарафини спорт гимнастикаси бўйича аёллар миллий жамоаси сафида қуйидаги спортчилар ҳимоя қилади:
🔺Оксана Чусовитина;
🔺Александра Шевченко;
🔺Дилдора Арипова.
Мураббийлар:
🔺 Ракова Элвира;
🔺 Маркелов Андрей», — дейилади хабарда. Аввалроқ ХХ ёзги Осиё ўйинларида иштирок этадиган ўзбекистонлик оғир атлетикачилар таркиби маълум қилинганди.