«Манчестер Юнайтед»нинг собиқ футболчиси Рой Кин жамоа бош мураббийи Майкл Кэррикнинг мураббийлик қобилиятларига ишонмаслигини яна бир бор маълум қилди.
Жамоа мавсумнинг иккинчи ярмида инглиз мураббийи бошчилигида ижобий натижаларга эришди. Кэррик янги мавсумда ҳам «қизил иблислар» билан ишлашни давом эттириши ҳали аниқ эмас, аммо бундай сценарий тобора ҳақиқатдек туюлмоқда.
«Тасаввур қилинг, сиз Пеп Гвардиола ёки Микел Артета бўлсангиз. Сиз таътилда, яхтада дам оляпсиз ва шу пайтда Кэррик «Манчестер Юнайтед» мураббийи бўлиб қолгани ҳақидаги хабарни кўряпсиз. Бу сизга қўрқув соладими? Менимча, йўқ. Хато қилаётган бўлсам, яхши бўларди, аммо мен Майклни келгуси икки-уч йилда «МЮ»нинг мураббийи сифатида кўрмаяпман. Жамоага рақибларни хавотирга соладиган обрўли мутахассис керак», – деди Кин The Overlap дастурида.
Эслатиб ўтамиз, Майкл Кэррик январда Рубен Аморимни алмаштирган эди.