«Каттақўрғон» клуби бош мураббий борасида қарорга келди. Клуб матбуот хизмати россиялик мутахассис Юрий Уткулбаев билан келишувга эришилганини расман эълон қилди.
Қайд этилишича, эндиликда жамоа бош мураббийи вазифасини айнан Юрий Уткулбаев бажаради.
Мутахассис фаолиятининг катта қисмини Қозоннинг «Рубин» клуби билан боғлаган. Шунингдек, у Қозоғистон чемпионатида «Актобе»ни бошқарган ва «Нефтехимик» ҳамда КАМАЗ тизимида ҳам фаолият олиб борган.
Клуб баёнотида янги мураббийга омад ва муваффақият тиланган.