Бугун, 3 июн куни Парижда «Ролан Гаррос-2026» давом эттирилди. 1/4 финал ўйинлари якунланди. Эркаклар ва аёллар сеткаларидан жами 16 нафар катта дубулға мусобақалари чемпионлари (5 эркак ва 11 аёл) старт олганди. Эътиборли жиҳати, мусобақанинг яримфиналига уларнинг ҳеч бири чиқа олмади.
Иккинчи даврага етти нафар теннисчи (Слоан Стивенс, Софя Кенин, Эмма Радукану, Марин Чилич, Даниил Медведев, Барбора Крейчикова, Стэн Вавринка) чиқа олмаган бўлса, учинчи даврага яна уч нафар (Елена Остапенко, Елена Рибакина, Янник Синнер) етиб бора олмади, тўртинчи давра йўлланмасини икки нафар (Кори Гауфф, Новак Жокович) қўлга кирита олмади, 1/4 финалга яна уч нафар (Мэдисон Киз, Ига Швёнтек, Наоми Осака) чиқа олмади, яримфинал олдидан сўнгги чемпион Арина Соболенко ҳам мусобақадан чиқиб кетди.