Ўзбекистон Пролигаси 10-турида «Металлург» ўз майдонида ФарДУ (7:0) жамоасини қабул қилди. Ўйиндан сўнг бекободликлар устози Илҳом Мўминжонов ўз фикрларини билдирди.
«Ғалаба билан табриклайман. Шогирдларимиз чиройли ўйин кўрсатишди. Шу билан бирга кўп гол уришга муваффақ бўлдик ва танаффусга яхши кайфиятда кетяпмиз. Лекин асосий рақибларимиз 5 - 8 очкога ўтиб кетган. Бизга иккинчи даврада имконият бериляпти.
Албатта, бунинг учун Баҳодир ака Тожимирзаевичга каттакон раҳмат айтаман. Мақсадимиз уша-уша қолган. Буёғига фақат олдинга. Бугун қўллаб-қувватлаб турган барча-барчага раҳмат айтаман. Ҳа, биз қандайдир чуқурликка тушиб қолгандик. Йигитлар чиройли голлари билан бу вазиятдан чиқиб кетдик. Йирик ғалаба билан таътилга чиқдик.
Раҳбарият маҳоратли футболчилар билан музокаралар олиб бормоқда. Шу кунларда яхши трансфер қиламиз деб ўйлайман.
Олдинда яна ҳам яхши ўйинлар кутмоқда. Иккинчи даврада 16 та учрашув бўлади. Ҳали ҳеч нимани йўқотганимиз йўқ. Фақат чемпионликка курашамиз.
Бизда ҳар икки дарвозабонимиз асосий ҳисобланади. Бугун Моҳирга имконият бердик. Чиройли ўйини билан ишончни оқлади. Худога шукур, ҳар икки дарвозабонимиздан кўнглим тўқ. Шу дарвозабонлар билан мавсум охиригача мақсадларимизга эришамиз», - дея Мўминжоновнинг сўзларидан келтиради «Металлург» матбуот хизмати.