Live
1
Ўзбек

Икарди «Галатасарой»ни эркин агент сифатида тарк этди

Футбол
16 июл, 01:40
33 ёшли ҳужумчи 2023 йилдан буён Туркия клуби сафида тўп тепиб келаётганди.
Икарди «Галатасарой»ни эркин агент сифатида тарк этди
Фото: Getty Images

33 ёшли ҳужумчи Мауро Икарди «Галатасарой»ни эркин агент сифатида тарк этди.

Аргентиналик футболчи 2023 йил июл ойидан буён Туркия клуби сафида тўп тепиб келаётганди. Қайд этиш лозим, Икарди «Галатасарой» билан биргаликда 4 марта Туркия чемпиони бўлган.

Маълумот ўрнида, ўтган мавсум ҳужумчи Туркия чемпионатида 31 ўйинда иштирок этиб, 14 гол урди ва 1 ассист амалга оширди. Тransfermarkt портали маълумотига кўра, Мауронинг трансфер нархи 6 миллион еврога баҳоланмоқда.

Аввалроқ Икардининг яна А Серияга қайтиши мумкинлиги маълум қилинганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Галатасарай Галатасарай
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

15+ изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар