Live
3
Ўзбек

«Хоразм» Аброр Хўсинов билан шартномани узайтирди

Футбол
28 декабр, 05:38
Жамоа аввалроқ Жасур Азимов билан ҳам шартнома узайтирганди.
«Хоразм» Аброр Хўсинов билан шартномани узайтирди
Фото: ижтимоий тармоқлар

«Хоразм» клуби жамоа ҳимоячиси Аброр Хўсинов билан шартнома узайтирганини маълум қилди. Бу ҳақида клуб матбуот хизмати маълум қилди.

Ортда қолган мавсумда Хўсинов Суперлига ва Ўзбекистон Кубоги доирасида 30 та ўйинда майдонга тушиб, 2 гол урди ва яна шунча ассист амалга оширди.

Маълумот учун, ҳимоячи фаолияти давомида «Обод», «Металлург», «Андижон» ва «Бухоро» жамоаларида тўп тепган.

Аввалроқ жамоа Жасур Азимов билан шартнома узайтирганини маълум қилган эди.

Бугунги янгиликлар