Бугун
20
Ўзбек

«Хоразм» 25 йилдан бери «Пахтакор»ни енга олмаяпти

Футбол
23 октябр, 04:25
Суперлига 26-тури доирасида хоразмликлар ўз майдонида Тошкент клубини қабул қилади.
«Хоразм» 25 йилдан бери «Пахтакор»ни енга олмаяпти
Фото: Xorazm PFC

«Хоразм» 25 йилдан бери «Пахтакор»ни енга олмаяпти.

Бугун Суперлига 26-тури доирасида «Хоразм» ўз майдонида «Пахтакор»ни қабул қилади. Мазкур учрашув олдидан ЎзПФЛ матбуот хизмати ўйин ҳақида қизиқарли маълумот тақдим этди.

Унга кўра, хоразмликлар 25 йилдан бери Тошкент клуби устидан ғалаба қозона олмаяпти. Жамоа охирги марта 2000 йил Тошкентда кечган баҳсда зафар қучган. Шундан сўнг ўтказилган 8 беллашувда 1 марта дуранг ва 7 бор пойтахтликлар ғалабаси қайд этилган.

Эслатиб ўтамиз, «Хоразм» — «Пахтакор» баҳси бугун соат 18:00 да старт олади. Аввалроқ «Бухоро» 7 йилдан бери «Сўғдиёна»ни мағлуб эта олмаётгани маълум қилинганди.

«Хоразм» 25 йилдан бери «Пахтакор»ни енга олмаяпти
Фото: ЎзПФЛ
Бугунги янгиликлар