«Бухоро» 7 йилдан бери «Сўғдиёна»ни мағлуб эта олмаяпти.
Бугун Суперлига 26-тури доирасида «Бухоро» ўз майдонида «Сўғдиёна»ни қабул қилади. Мазкур учрашув олдидан ЎзПФЛ матбуот хизмати ўйин ҳақида қизиқарли маълумот тақдим этди.
Унга кўра, бухороликлар 7 йилдан бери Жиззах клуби устидан ғалаба қозона олмаяпти. Жамоа охирги марта 2018 йил ўз мезбонлиги остида кечган баҳсда зафар қучган. Шундан сўнг ўтказилган 8 беллашувда 2 марта дуранг ва 6 бор жиззахликлар ғалабаси қайд этилган.
Эслатиб ўтамиз, «Бухоро» — «Сўғдиёна» баҳси бугун соат 18:30 да старт олади.

Фото: ЎзПФЛ