Италиялик мутахассис Фабио Гроссо «Фиорентина» клуби бош мураббийи этиб тайинланди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар берди.
48 ёшли мураббийнинг «бинафшаранглилар» билан тузган меҳнат шартномаси 2028 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Маълумот учун, Гроссо 2024 йилдан бери «Сассуоло» клубини бошқариб келаётган эди. Бунгача у «Лион», «Фрозиноне», «Брешия», «Верона», «Бари» клубларида ҳамда «Ювентус»нинг ёшлар жамоасида бош мураббий сифатида фаолият юритган.
Якунланган А Серия мавсумида «Фиорентина» Паоло Ваноли қўл остида турнир жадвалида 15-ўринни эгаллади.