Бугун
18
Ўзбек

Госенс ижара асосида «Шальке-04»га ўтди

Футбол
17 июл, 14:57
31 ёшли Госенс Германия ва Нидерландия футбол мактаблари тарбияланувчиси ҳисобланади.
Госенс ижара асосида «Шальке-04»га ўтди
Фото: Shalke FC

Германиялик қанот ҳимоячиси Робин Госенс «Фиорентина»дан ижара асосида «Шальке-04» сафига қўшилди. Бу ҳақда немис клубининг расмий сайти хабар берди.

Томонлар ўртасидаги ижара шартномасида маълум шартлар бажарилган тақдирда футболчини тўлиқ сотиб олиш имконияти ҳам назарда тутилган.

Маълумот учун, 31 ёшли Госенс Германия ва Нидерландия футбол мактаблари тарбияланувчиси ҳисобланади. У профессионал фаолияти давомида «Витесс», «Аталанта», «Интер», «Юнион» ҳамда бошқа қатор клублар сафида тўп тепган.

Ўтган мавсумда у барча турнирларда 36 та учрашувда иштирок этиб, 4 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.

Transfermarkt маълумотларига кўра, Госенснинг бозор қиймати ҳозирда 4 миллион еврони ташкил этади.

Бугунги янгиликлар