Бугун
11
Ўзбек

Гласнер: «Натижа биз хоҳлагандек бўлмади. Осонгина ғалаба қозонишимиз мумкин эди»

Футбол
18 декабр, 23:50
«Кристал Пэлас» устози жамоасининг дуранг натижаси ҳақида фикр билдирди.
Иззатбек Абдуваҳобов
Иззатбек Абдуваҳобов Редактор
Гласнер: «Натижа биз хоҳлагандек бўлмади. Осонгина ғалаба қозонишимиз мумкин эди»
Фото: Getty Images

«Кристал Пэлас» бош мураббийи Оливер Гласнер УЕФА Конференция лигасининг гуруҳ босқичининг 6-тури доирасида Финландиянинг КуПСга (2:2) қарши ўйин ҳақида фикр билдирди.

«Натижа биз хоҳлагандек бўлмади. Бу ўйинда осонгина ғалаба қозонишимиз мумкин эди. Менга ёқмайдиган ягона жиҳат шундаки, «Лидс» энди бизнинг асосий таркибимизни билади. Чунки 11 нафар ўйинчи майдонга тушмади», - дея Гласнернинг сўзларидан келтиради BBC.

Эслатиб ўтамиз, «Кристал Пэлас» 10 очко билан Конференция лигасида 10-ўринни эгаллади ва плей-оффда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Бугунги янгиликлар