Германия кубогида 1/16 финал баҳслари давом этмоқда.
«Байер» сафарда иккинчи Бундеслига вакили «Падерборн» билан рўбарў келиб, асосий вақтда ғалабани қўлдан чиқарди. Аммо леверкузенликлар қўшимча бўлимлар сўнгида ирода кўрсатиб 1/8 финалга йўлланма олишди.
Шунингдек, «Штутгарт» ҳам кейинги босқич масаласини ижобий ҳал қилди.
Германия кубоги. 1/16 финал. 29 октябр
Падерборн — Байер 2:4
Голлар: Марино (90), Михел (96) — Грималдо (60), Кванса (106), Маза (120+2), Гарсия (120+4).
Майнц — Штутгарт 0:2
Голлар: Жаке (6), Каразор (73).
Гройтер Фюрт — Кайзерслаутерн 0:1
Гол: Скитта (12).
Иллертиссен — Магдебург 0:3
Голлар: Бреуниг (11), Матейсен (31), Пеш (84).