UFC енгил вазн чемпиони Жастин Гейжи Илия Топуриянинг сўнгги баёнотларига муносабат билдирди.
«Унинг айбловларига жавобим борми? Йўқ, мен шунчаки чемпионлик давримдан завқланяпман. У ёзаётган гапларга ҳеч ким ишонмайди. Мен ҳар бир рақибимнинг юзини шундай аҳволга солганман.
Реваншга тайёрманми? Албатта. Ахир мен уни роса дўппосладим», — деди Гейжи.
Аввалроқ Топурия Гейжини қўлқоплар билан боғлиқ манипуляцияда билвосита айблаганди.
«Кейинги сафар Жастин қўлқопларига қандайдир ғалати нарса солиб олмаслиги учун уларнинг текширилишини шахсан назорат қиламан», — деганди Топурия.