Бугун
30
Ўзбек

Гамал Эл Гандур: «Ўзбекистон Осиёда кучли футбол мамлакатларидан бири ҳисобланади»

Футбол
12 ноябр, 10:41
У суҳбат давомида Равшан Эрматовга ҳам алоҳида тўхталди.
Гамал Эл Гандур: «Ўзбекистон Осиёда кучли футбол мамлакатларидан бири ҳисобланади»
Фото: Getty Images

Мисрлик собиқ ҳакам Гамал Эл Гандур яқинда Tribuna.uz нашри учун интервю берди. Суҳбат давомида у Равшан Эрматов борасида ўз фикрларини билдирди.

- «ФИФА жаҳон чемпионатлари тарихида энг кўп учрашувни бошқарган ҳакам рекорди Ўзбекистон ҳакамлиги ҳақида нимани англатади?

- ФИФА жаҳон чемпионатлари тарихида энг кўп учрашувни бошқарган ҳакам рекорди Ўзбекистон вакили Равшан Эрматовга тегишли. Бу Ўзбекистонда ҳакамликнинг ривожлангани ва юқори савияга етганининг яққол далилидир.

- Демак, сиз Равшан Эрматовни яхши биласиз?!

- Ҳа, албатта. Равшан Эрматов буюк ҳакам ва ФИФА жаҳон чемпионатлари тарихида энг кўп учрашувни бошқариш рекорди соҳиби ҳисобланади.

- Умуман, Ўзбекистон ва унинг футболи ҳақида нималарни биласиз?

- Ўзбекистон Осиёда кучли футбол мамлакатларидан бири ҳисобланади. Миллий жамоаси ФИФА жаҳон чемпионати йўлланмаси учун курашади, мамлакат бир қатор етук ҳакамларни ҳам етиштириб чиқарган. Равшан Эрматов бунинг айниқса ёрқин намунасидир», - деди Гандур.

Бугунги янгиликлар